Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигаль The Hill газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
«Биз дўстларимиз ва ҳамкорларимиз томонидан ҳужумга ўтиш учун босим сезмаяпмиз,» деди у.«Бизнинг барча дўстларимиз ва ҳамкорларимиз қарши ҳужумга ўтиш учун 100 фоиз ва ундан ҳам кўпроқ тайёр бўлиш кераклигини аниқ тушунишади. »
Шмигалнинг таъкидлашича, Киев тайёр бўлиши учун қўшимча ёрдамга муҳтож. «Қарши ҳужумга тайёр бўлиш учун бизга кўпроқ артиллерия, ўқ-дорилар керак. Бизга кўпроқ ўрта ва узоқ масофали ракеталар, танклар ва қирувчи самолётлар керак», деди у.