Бугун 1 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Кичкина қизлар энди қўрқмоқда": Исроилнинг UNRWA мактабларини ёпиши келажак ҳақида хавотир уйғотмоқда

"Кичкина қизлар энди қўрқмоқда": Исроилнинг UNRWA мактабларини ёпиши келажак ҳақида хавотир уйғотмоқда

БМТнинг Фаластин қочқинлари бўйича агентлиги (UNRWA) маълум қилишича, Исроилнинг босиб олинган Шарқий Қуддусда БМТга қарашли олтита мактабни ёпиш тўғрисидаги фармойиши 800 га яқин фаластинлик ўқувчини таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум қилиши мумкин.

Исроил ҳукумати Шуъфат қочқинлар лагеридаги мактабларни лицензия йўқлиги сабабли 8 майгача ёпишни буюрди. Фармойишларга кўра, мактабларга ҳеч ким, жумладан, директорлар, ўқитувчилар ва бошқа ходимлар киритилмайди.

UNRWA’нинг Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган баёнотида: "Ушбу фармойишлар Исроилнинг халқаро ҳуқуқ бўйича мажбуриятларини бузмоқда," дейилган.

БМТ агентлиги хабарида: "Шуъфатдаги UNRWA мактаблари ўнлаб йиллар давомида лагернинг ижтимоий тузилмасининг ажралмас қисми бўлиб келган ва болаларга ўз уйлари яқинида юқори сифатли таълим олиш имконини берган," деб таъкидланган.

"Кичкина қизлар энди таълим олиш имкониятини йўқотса, шифокор ёки олим бўлиш орзулари пучга чиқишидан хавотирда."

Киритилди: 20:13 30.04.2025. Ўқилди: 690 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!