Бугун 4 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Киберхавфсизлик маркази огоҳлантириш билан чиқди

A A A
Киберхавфсизлик маркази огоҳлантириш билан чиқди

Фирибгарлар томонидан “Инстаграм” ижтимоий тармоғи ҳамда “Телеграм” мессенжери орқали турли хил канал ва гуруҳларда "O‘zbekiston 24” ахборот канали расмий белгисидан фойдаланиб, ҳамда блогер Sekavines (Toktarbek Sergazy) нинг видеотасвирига сунъий интеллектга асосланган дастур ёрдамида қайта ишлов берилиб, аудиоёзувларни сохталаштириш йўли орқали гўёки мазкур лойиҳа пулга муҳтож инсонларга ёрдам бериши таъкидланиб, тез фурсат ичида мўмай даромад олишни ваъда қилиб, виртуал фирибгарлик билан шуғулланиб келаётган шахслар тарқатаётган ёлғон хабарларга ишонманг.

"Унунтманг! “Текин пишлоқ фақат қопқонда бўлади”. Фуқаролардан бу каби ёлғон маълумотларга ишонмасликка ҳамда виртуал фирибгарлардан огоҳ бўлишга чақирамиз", дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказининг расмий канали хабарида.

Киритилди: 15:05 20.01.2024. Ўқилди: 1864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!