Нукус шаҳридаги 22 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасига молиявий жарима қўлланди.
Рақобат қўмитаси фуқаро мурожаати асосида ўтказган ўрганишда шохобчалар бир вақтнинг ўзида 1 м³ сиқилган газ нархини ўртача 1050 сўмгача оширганини аниқлаган.
Махсус комиссия бу ҳаракатларни рақобатга қарши келишилган ҳаракат деб топиб, қонунбузилишни бартараф этиш бўйича мажбурий кўрсатмалар берган.
Қизиғи, қарордан норози бўлган 9 та тадбиркор судга мурожаат қилган. Бироқ суд Рақобат қўмитаси қарорларини қонуний деб топган.