Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Каземиро Винисиусга ўз маслаҳатини берди

Каземиро Винисиусга ўз маслаҳатини берди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Каземиро Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда.

Аввалроқ, 24 ёшли футболчи фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Агар мен у билан мухлис сифатида гаплашганимда, унга футболда, ўз фаолиятида тарих яратиш қанчалик муҳимлиги ҳақида ўйлаб кўришни маслаҳат берган бўлардим. У аллақачон кўп ютуқларга эришган, аммо унинг ёшини ҳисобга олсак, ҳали олдинда узоқ йўл бор. Албатта, бу жуда шахсий қарор. Мухлис сифатида уни бундан кейин ҳам "Реал" сафида кўриш ёқимлироқ бўларди," - дея Каземиронинг сўзларини келтиради AS.

Бразилиялик футболчи "Реал" сафида 2018 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. У мадридликлар сафида жами 296 та ўйинда майдонга тушиб, 101 та гол ва 85 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 11:28 19.02.2025. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!