Каземиронинг фикрича, Муҳаммад Салоҳ "Олтин тўп"ни қўлга киритиши керак.
- Бу йил "Олтин тўп"ни ким олиши керак?
- Бу мен учун жуда мураккаб масала. Лекин, ҳозирча фикримча, Салоҳ. У ўйинга таъсир кўрсатиш жиҳатидан энг яхши ўйинчи. У жуда кўп гол уради, жуда кўп самарали узатмалар беради.
"Ливерпуль", масалан, Чемпионлар Лигаси ёки бошқа совринларни қўлга кирита олмади, чунки у Салоҳ мавсумнинг иккинчи қисмида бироз пасайишни бошдан кечирди. Аммо, менимча, Салоҳ энг мувозанатли мавсумни ўтказди," - деди "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси.