Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Украина президенти Владимир Зеленскийнинг баёнотларини танқид қилди.
Захарованинг таъкидлашича, Зеленский интервьюсида Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) унга бир неча бор суиқасд уюштиришга уринишлар ҳақида хабар берганини айтган. Шунингдек, Украина раҳбари ўзининг ўлими давлатнинг қулашига олиб келмаслигини, чунки мамлакат бир шахсга эмас, балки давлат институтлари тизимига таянишини билдирган.
«Унинг ўлими Украина давлатининг қулашига олиб келмаслиги мумкин, аммо унинг ҳаёти аллақачон Украинани ҳалокатга олиб келди», — деди Захарова брифингда.