Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Саида Мирзиёева Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудудидаги йирик холдинглардан бири — «Henderson Land Group» бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди.

Учрашувда қайта тикланувчи энергетика, Янги Тошкент инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда таълим соҳаларида истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, Ўзбекистон инвестициялар учун очиқ мамлакат бўлиб, Гонконгнинг етакчи бизнес доиралари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор. Шунингдек, ҳамкорликдаги ташаббусларни, жумладан, янги ташкил этилаётган Тошкент халқаро молия маркази орқали қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.

Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Киритилди: 22:16 16.10.2026. Ўқилди: 564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!