Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Катта ёшдаги инсонлар нега кўпроқ пиёда юриши керак?

Катта ёшдаги инсонлар нега кўпроқ пиёда юриши керак?

Сўнгги йилларда дунёда инфаркт, инсульт, саратон, қандли диабет каби хавфли ноинфекцион хасталикларга чалиниш ортиб бормоқда. Бунга асосан камҳаракатлик сабаб бўляпти.

— Ноинфекцион хасталиклар жаҳонда ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабаби, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова жавоб берди. — Бу муаммонинг олдини олиш, организмнинг соғлом бўлиши учун эса мунтазам жисмоний фаоллик зарур. Инсон танаси учун энг табиий ва фойдали машғулот эса пиёда юришдир.

Айниқса, у катта ёшдаги аҳоли орасида энг хавфсиз, хеч қандай маблағ ва алоҳида тайёргарлик талаб этмайдиган жисмоний фаоллик тури ҳисобанади.

Доимий пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради;

Кузатув йиллари давомида мунтазам равишда пиёда юрган кишиларда ўлим ҳолати эҳтимоли ўзини ортиқча уринтирмаган кишиларга нисбатан 32 фоизга кам бўлган.

Ҳарвард университетининг етти кенг кўламли тадқиқоти мета-таҳлилига асосан ҳам шунга ўхшаш хулоса ва рақамлар келтирилган:

Ҳарварднинг 10 269 нафар битирувчиси орасида камида 9 миль масофага пиёда юриш (кунига 2 км.дан ортиқ) ўлим хавфининг 22 фоизга камайишига тўғри келган;

Тиббиёт соҳасида ишловчи 44 452 киши орасида – кунига камида 30 дақиқа пиёда юрганлар юрак ишемик касалликлар хавфига 18 фоизга камроқ чалинишган;

72 488 тиббиёт ҳамшираси орасида ҳафтасига 3 соат пиёда юрган ходимларда юрак хуружи – 35 фоизга, инсульт хавфи 34 фоизга кам бўлган.

Лондон унверситетининг икки олими пиёда юришнинг организимга таъсирини ўрганиш учун 1970 йилдан 2007 йилгача бўлган барча тадқиқотлар мета-таҳлилини ўтказди. Бунда 500 000 киши иштирок этиб, улар ўртача 12 йил давомида кузатилган. Таҳлил натижаларига кўра, улар қуйидаги хулосага келди:

Асаб тизими – мия фаолияти, ҳаракат ва координацияни яхшилайди, асаб ҳужайралари кислород билан бойитади, тинчлантиради, уйқу меъёрлашади. Депрессия хавфини 30 фоизга, Алцгеймер касаллигини 40 фоизга камайтиради.

Юрак-қон томирлар тизими – вегетатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди. Юриш пайтида оёқ мушакларининг ритмик қисқариши ва бўшашиши қон ва лимфа оқимини фаоллаштиради, томирлар кенгайишининг олдини олади.

Ҳаракат-таянч тизими – метоболизмни оширади, ортиқча калорияни йўқотади ва мушак массаси ортади. Юриш таъсири остида суяк тўқимасининг тикланиш жараёнлари фаоллашади, бу суяк минерал зичлигини ошишига олиб келади. Бўғимлардаги оғриқни камайтириб, ҳаракатчанликни оширади, уларни ўраб турган мушакларни кучайтиради.

Нафас олиш тизими – ўпка вентеляциясини яхшилаб, ҳажмини оширади. Кўкрак қафаси мушаклари нафас олиш жараёнига жалб қилингани сабабли ўпканинг экскурсияси кучаяди ва кислород алмашунуви 30 фоизга ошади.

Овқат ҳазм қилиш тизими – ўт пуфаги ва ичаклар тўлқинли ҳаракатларининг ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади.

Эндокрин тизими – юрганда мушаклар энергияни ёғларнинг оксидланиши ва углеводларнинг парчаланиши ҳисобига олади. Бу ортиқча вазн йўқотишда самарали таъсир кўрсатади ва қандли диабет касаллигининг олдини олади.

Мунтазам юриш иммунитетни мустаҳкамлайди. (https://telegra.ph/file/268a22fd3e6ad50520f7a.png)

Киритилди: 10:18 30.04.2024. Ўқилди: 1229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!