Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистоннинг Нью Деҳли шаҳрида ўтказилаётган Жаҳон чемпионатида навбатдаги медалга эга чиқди.
Аёллар ўртасида Ф46 тоифасида ташкил этилган ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган 20 ёшли ҳамюртимиз Каромат Омонова 13.07 м натижа билан барча рақибларидан устун келиш баробарида Осиё рекордини ҳам янгилади.
Жаҳон чемпионати:
Омонованинг иштирокидан сўнг медалларимиз сони 8 тага етди: 3 та олтин, 4 та кумуш ҳамда 1 та бронза. Беллашувлар давом этади.