«Реал Мадрид» бош мураббийси Карло Анчелотти Европа Чемпионлар лигаси ўтиш баҳслари доирасида «шаҳарликлар»га қарши жавоб ўйини олдидан «Манчестер Сити»даги ҳамкасби Ҳосеп Гвардиола ҳақида сўз юритди.
«Қаршимда Гваридолани кўраверишдан чарчадим. Уни ҳамон фантастик мураббий деб ҳисоблайман, бироқ унга қарши ўйнаш жонимга тегди. Уни кузатиш эса доим ёқимли», — Анчелоттининг сўзларини келтирди Eurosport.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг илк тўқнашувида Гвардиола шогирдлари 2:3 ҳисобида енгилганди. Бугун (бизнинг вақт билан 20 феврал тунги соат 01:00 да) Мадридда ҳал қилувчи жавоб ўйини бўлиб ўтади. Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов майдонга туширилиши мумкин.