Бугун 5 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасидаги дебюти Уругвайга қарши бўладими?

Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасидаги дебюти Уругвайга қарши бўладими?

Италиялик инсайдер Николо Скира Фабио Каннаваронинг Ўзбекистон миллий терма жамоасида иш бошлаши ҳақида хабар тарқатди.

Фабио Каннаваро Ўзбекистон Футбол Федерацияси билан фаол музокаралар олиб бормоқда ва у 2026 йилги Жаҳон Чемпионатига тайёргарлик доирасида миллий жамоа бош мураббийлигига тайинланиши мумкин. Унинг мураббийлар штабида ёрдамчи сифатида Чичо Троизе, жисмоний тайёргарлик бўйича эса Эугенио Альбарелла ишлаши режалаштирилмоқда. Каннаваро учун илк синов 13 октябрь куни Уругвайга қарши ўйин бўлиши эҳтимол қилинмоқда.

Киритилди: 15:42 02.10.2025. Ўқилди: 869 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!