Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Канадада ғайриоддий кучли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Канадада ғайриоддий кучли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Канададаги ўрмон ёнғинларининг сони ва кўлами барча рекордларни янгилаши мумкин. Бош вазир Жастин Трюдо айтишича, ҳозир Канадада 414 та ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда, улардан 239 таси назоратдан ташқарида. 20 мингдан ортиқ одам уйларидан эвакуация қилинган, дея хабар ёзмоқда BBC.

Фақат Квебекда маҳаллий ўт ўчирувчилар бир вақтнинг ўзида 40 дан ортиқ бўлмаган ёнғинларни ўчириш имкониятига эга бўлишига қарамай, 150 дан ортиқ фаол ёнғинлар мавжуд.

Ушбу ёнғинлар туфайли Америка шаҳарларида - Нью-Йорк, Вашингтон ва бошқаларда ҳам тутун кузатилмоқда. АҚШ шимолий қўшнисига фавқулодда ёрдам юбормоқда.

Квебекдан ташқари Британия Колумбияси, Алберта, Онтарио, Янги Шотландия ва Шимоли-Ғарбий ҳудудларда 3,3 миллион гектар ўрмонлар ёнмоқда.

Киритилди: 21:03 09.06.2023. Ўқилди: 1615 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!