Канада Россияга қарши санкцияларни кенгайтирди, санкциялар рўйхатига яна 14 нафар жисмоний ва 34 нафар юридик шахсни қўшди. Бу ҳақда Канада ҳукумати сайти хабар бермоқда.
Хусусан, Татаристон Республикаси раҳбари Рустам Миннихонов, унинг рафиқаси Гулсина Миннихонова ва штат котиби – Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Николай Панков санкциялар остида қолган.
Санкциялар "Волга-Днепр" компаниялар гуруҳи, "Конкорд Менеджмент и Консалтинг" МЧЖга ҳам тегишли.