Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Канада бош вазири: АҚШ томонидан қўшиб олиниши реал таҳдид

Канада бош вазири: АҚШ томонидан қўшиб олиниши реал таҳдид

📢 Канада бош вазири Жястин Трюдо 7 февраль куни ишбилармонлар билан ёпиқ учрашувда АҚШ билан муносабатлар ҳақида кескин баёнот берди. CBC телеканали ва The Toronto Star газетаси маълумотларига кўра, Трюдо АҚШ маъмурияти ҳақида шундай деган:

💬 «Улар бизнинг ресурсларимизни яхши билишади, нималарга эгалигимиздан хабардор ва улардан максимал даражада фойда олишни исташади. Трамп бунинг энг осон йўлларидан бири – Канадани қўшиб олиш, деб ҳисоблайди».

📰 The Toronto Star ушбу сўзларни Трюдонинг одатий дипломатик оҳангидан кескин ўзгариш деб атади.

Канадалик тадбиркор Флавио Волпе бу борада шундай изоҳ берди:
💬 «Бош вазир тўғри қилди – у мамлакатдаги муҳим шахсларга Трамп Канаданинг ресурсларини эгаллашга жиддий қараётганини тушунтирди. Бу, албатта, ҳарбий аннекция шаклида содир бўлади дегани эмас. Бироқ у аниқ бир нарсани кўрсатмоқда: Трамп Канаданинг суверенитетига аввалги АҚШ президентларига қараганда камроқ ҳурмат билан ёндашмоқда».

АҚШ-Канада савдо уруши
🔸 Трамп ҳали инаугурация бўлмай туриб Канадага АҚШ таркибига киришни таклиф қилган, аммо Оттава буни қатъиян рад этган эди.
🔸 1 февраль куни Трамп Канададан келтириладиган товарларга 25% бож киритди.
🔸 Канада бунга жавобан ўхшаш чораларни кўрди.
🔸 2 кундан сўнг томонлар божларни вақтинча 30 кунга тўхтатишга келишиб, музокараларни бошлади.

Киритилди: 02:31 10.02.2025. Ўқилди: 1379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!