Саудия Арабистонининг ArRiyadh нашри журналистлари маҳаллий чемпионатнинг асосий юлдузи Криштиану Роналдунинг келажаги ҳақида маълумот эълон қилди.
Манбага кўра, 40 ёшли тўпурар ҳақиқатан ҳам "Ан-Наср" клуби билан янги меҳнат шартномаси имзолаган. Томонлар 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолашгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Олдинги келишув 2025 йилнинг ёзида якунига етиши керак бўлган.
Битимнинг молиявий шартлари ўзгаришсиз қолади. Криштианунинг маоши йилига 200 миллион евро.