Бугун 8 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Тарихий воқеа: Украина осмонига француз қирувчи самолётлари етиб келди

Тарихий воқеа: Украина осмонига француз қирувчи самолётлари етиб келди

Интернетда Франциянинг Украина осмонидаги Mirage 2000 қирувчи самолётларининг дастлабки суратлари пайдо бўлди, деб таъкидланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Франция Қуролли кучлари вазири Себастян Лекорню ижтимоий тармоқларда Франциянинг биринчи Mirage 2000 самолётлари Украинага етказиб берилганини маълум қилган эди. Унинг айтишича, самолётларни Францияда тайёргарликдан ўтган украиналик учувчилар бошқармоқда.

Украина қўлга киритган самолётлар Франция Ҳаво-космик кучлари хизматидан олиб ташланган ва янада мураккаб вазифаларни бажариш учун такомиллаштирилган. Умуман олганда, Украина 10 га яқин Mirage қирувчи самолётини олиши мумкин.

Киритилди: Бугун 00:05. Ўқилди: 1793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!