Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси фуқароларга мурожаат билан чиқди

Россияда 5 февралдан бошлаб миграция қонунчилигини бузган чет эл фуқаролари киритиладиган назорат остидаги шахслар реестри ишга туширилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум қилмоқда.

Мазкур реестр Россия Президенти Владимир Путин томонидан 2024 йил 30 декабрда имзоланган фармон асосида ташкил этилган. Ҳужжатга кўра, у 1 январдан фаолият бошлаши керак эди, аммо амалда фақат 5 февралдан кучга кирди.

Рўйхатга киритилган мигрантлар ё Россияни тарк этишлари, ёки 30 апрелгача Россия ИИВ орқали ўз мақомларини қонунийлаштириши лозим.

Назорат қилинадиган шахслар реестрига киритилган чет эл фуқароларига қуйидагилар тақиқланади:

кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш;

никоҳ тузиш;

юридик ташкилот ёки фирмаларни ташкил этиш ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш;

банк ҳисоб рақамларини очиш ва банк операцияларини бажариш;

транспорт воситаларини бошқариш.

Россия ҳудудида ноқонуний юрган вояга етмаган чет эл фуқароларни таълим муассасалари (мактаблар ва болалар боғчалари) га қабул қилиш ҳам мумкин бўлмайди.

Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни Россия Ички ишлар вазирлиги веб-сайтида мақомни текшириш ва оқибатларнинг олдини олиш учун қонунийлаштириш чораларини кўришга чақиради.

Киритилди: 22:20 10.02.2025. Ўқилди: 1857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!