Япониянинг давлат қарзи 2024-йил охирида мамлакат тарихидаги энг юқори даражага кўтарилиб, қарийб 1317,64 триллион иенни (ҳозирги курс бўйича қарийб 8,7 триллион доллар) ташкил этди.
Бу ҳақда “ТАСС”га таяниб , мамлакат Молия вазирлиги маълум қилди.
Қарз миқдори 2023 йил охиридаги ҳолатга нисбатан 31,8 триллион иенага (205 миллиард доллардан ортиқ) ошди. Кёдо агентлиги таъкидлаганидек, Япониянинг амалдаги ҳукумати қарзни камайтира олиши даргумон, чунки у давлат бюджетини тасдиқловчи парламент қуйи палатасида кўпчиликка эга эмас ва солиқларни камайтириш ва харажатларни, хусусан, таълимга харажатларни оширишни талаб қилаётган мухолифат босими остида.
Япониянинг жорий молия йилидаги бюджет тақчиллиги (2024 йил апрель – 2025 йил март) 34,95 триллион иенни (деярли 230 миллиард доллар) ташкил этади. У давлат облигацияларини чиқариш билан қопланади. Охирги уч йил ичида уларнинг миқдори камайиб бормоқда, бироқ Япония бюджетининг қарз мажбуриятларига боғлиқлиги ҳали ҳам 30% атрофида қолмоқда. Мамлакатнинг давлат қарзи миллий ялпи ички маҳсулотдан икки баравардан ортиқроқдир. Шу билан бирга, давлат облигацияларининг катта қисми Япония юридик ва жисмоний шахсларига тегишли бўлиб, бу дефолт хавфини камайтиради.