Алишер Қодиров Энергетика вазирлигига бўлаётган жиддий эътирозлар вазирликнинг тарғибот ишларини тўғри йўлга қўймагани билан боғлиқлигини айтди.
Унга кўра, бугун жамиятимизда энергетика билан боғлиқ эътироз ва тушунмовчиликлар шунчалик кўпайиб кетдики, ижтимоий тармоқ орқали соҳани тушунган ҳам, тушунмаган ҳам танқид қиляпти.
"Бугун электр энергиянинг 75 фоизи газни ёқиш орқали ишлаб чиқарилаётгани, тармоқдаги муаммолар, "яшил энергетика"ни ривожлантириш борасидаги ишлар, лойиҳалар кўлами ҳақида одамларга ким маълумот беради?" - деб ёзди Алишер Қодиров.