Бугун 11 февраль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Йўқ, улар қайтишмайди..."

"Йўқ, улар қайтишмайди..."

Доналд Трамп Ғазо секторининг АҚШ томонидан назорат қилиниши режаси фаластинликларнинг кейинчалик у ерга қайтиш имкониятини кўзда тутмаслигини маълум қилди, деб ёзмоқда AFP.

"Йўқ, улар қайтишмайди, чунки уларнинг янги турар жойлари анча яхшироқ бўлади", — дея таъкидлади у.

Трампнинг ойдинлик киритишича, гап фаластинликлар учун бошқа ҳудудда доимий турар жой қурилиши ҳақида бормоқда.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Доналд Трамп "Қўшма Штатлар Ғазо секторини сотиб олиб, унинг устидан назорат ўрнатиши ва кейинчалик араб мамлакатлари ёрдамида қайта тиклаши мумкин" дея фикр билдирганди.

Киритилди: 21:11 10.02.2025. Ўқилди: 1358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!