Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Камдан кам бўладиган ҳодиса: Эрон ва АҚШ ўзаро маҳбусларни алмашдилар

Камдан кам бўладиган ҳодиса: Эрон ва АҚШ ўзаро маҳбусларни алмашдилар

Америка Қўшма Штатлари ва Эрон муносабатлари президент Доналд Трамп лавозимига киришганидан бери ёмонлашиб келмоқда. 7-декабр куни бу икки узоқ йиллик душманлар ўртасида ноёб ҳодиса юз берди: томонлар ўзларида ҳибсда бўлган биттадан маҳбусни озод қилишди. Ушбу ҳодиса Швецарияда бўлиб ўтган.

Эрон уч йилдан бери жосусликда айблананаётган АҚШ фуқароси Хиюе Вангни озод қилган бўлса, Қўшма Штатлар Эронлик Масуд Сулаймонини озод қилди. У АҚШнинг Теҳронга қарши санксияларини бузганликда айбланаётган эди.Трамп Твиттер орқали Эронга ушбу «жуда адолатли музокара» учун миннатдорчилик билдирди. Унинг сўзларига кўра, маҳбуслар алмашинуви АҚШ ва Эрон биргаликда келишувга эришиши мумкинлигини кўрсатди.

АҚШнинг юқори мартабали мулозимининг айтишича, маҳбуслар алмашинуви уч ёки тўрт ҳафта давом этган қизғин музокаралар натижаси бўлган. «Умид қиламизки, бу ҳодиса Эрон билан келгуси алоқалар яхшиланишига олиб келади «,  дейди у.

Киритилди: 06:28 09.12.2019. Ўқилди: 1740 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!