Камбоджа билан чегарадаги можарода ҳалок бўлган Таиланд ҳарбийлари сони 17 нафардан 19 нафарга кўпайди.
Бу ҳақда Таиланд қуруқлик қўшинларининг иккинчи ҳарбий округи маълум қилди.
"Та Квай ҳудуди ва 350 тепалигида тўқнашувлар давом этмоқда. Жанглар натижасида икки нафар ҳарбиймиз ҳалок бўлди", — дейилади 16 декабрь куни якунлари сарҳисоб қилинган баёнотда. Аввалроқ Таиланд қўшинлари Сурин провинциясидаги қадимий Та Квай ибодатхонаси мажмуаси устидан назорат ўрнатгани, Камбоджа кучларини ҳудуддан ҳайдаб чиқаргани хабар қилинганди.
7 декабрь куни кичик қуролли тўқнашувлар бошланди. 8 декабрь куни Таиланд қуруқлик қўшинлари Камбоджа қўшинлари чегара ҳудудидаги позицияларини ўққа тута бошлагани ҳақида хабар берди. Таиланд ҳаво кучлари бунга жавобан Камбоджа ҳарбий инфратузилмасига ҳужум қилди. Камбоджа ушбу можаро давомида тузатиб бўлмайдиган йўқотишлар ҳақида хабар бермади, аммо Таиланд маълумотларига кўра, тўқнашувларда 200 дан ортиқ камбоджалик ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлган. Камбоджа ахборот вазири Нет Пҳеактра аввалроқ 15 тинч аҳоли ҳалок бўлганини маълум қилган эди.