Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси тузилди

Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси тузилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (158-сон, 11.03.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, қуйидаги низомлар тасдиқланди:

  • Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси тўғрисида;
  • Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия, грант ва ссудалар ажратиш тартиби тўғрисида.

Жамғарманинг асосий мақсади "Камбағал оилалар реестри"га киритилган оила аъзоларини бандлик ва тадбиркорлик ривожлантириш имкониятларига жалб этишга кўмаклашишдир. Бу мақсадда ушбу шахсларга ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашувчи юридик ва жисмоний шахсларга субсидия, грант ва ссудалар ажратиш назарда тутилган.

2025 йил 1 октябрдан Жамғарма маблағлари ҳисобидан фуқароларга нақд пул шаклида берилмайдиган субсидия, грант ва ссудалар босқичма-босқич ижтимоий карта орқали тақдим этилади.

Низомга кўра, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, суғориш воситалари, уруғликлар ва ёқилғилар харид қилиш учун субсидиялар "Жамғарма-ташкилот-талабгор" ўртасида тузилган томонлама шартномалар асосида ажратилади.

Бунда аҳолига қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

  • Енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача;
  • Суғориш воситалари хариди учун – БҲМнинг 10 бараваригача;
  • Уруғлик ва ёқилғилар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача.

Талабгор субсидия олиш учун ўзининг доимий яшаш назоратидан ҳоким ёрдамчиси ёки ЯИДХ (ягона идора) марказига ҳамда "Онлайн маҳалла" электрон платформаси орқали мурожаат қилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 03:47. Ўқилди: 444 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!