Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Камбағал оилаларда яшовчи аёлларга уй таъмири учун пул берилади

Камбағал оилаларда яшовчи аёлларга уй таъмири учун пул берилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Саховат ва кўмак” жамғармалари маблағлари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори 26 июлдан кучга кирди. Қарор билан “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларнинг ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг уй-жойи ҳолати секторлар ишчи гуруҳлари томонидан тегишли мутахассислар жалб қилинган ҳолда ўрганилади ва нуқсон далолатномаси ҳамда таъмирлаш ёки қурилиш материалларини олиб бериш бўйича смета ишлаб чиқилади.

Ҳар бир уй-жойни таъмирлаш учун зарур бўлган қурилиш материалларини харид қилиш учун тегишли товарларни (хизмат ва ишларни) етказиб берувчиларга шартномага мувофиқ “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан БҲМнинг 50 бараваригача миқдорида ўтказиб берилади. 1 августдан БҲМ 412 минг сўмни ташкил этиш ҳисобга олинса, бу миқдор 20,6 млн сўм бўлади.

Секторлар раҳбарлари туманлар (шаҳарлар) қурилиш бўлимлари билан биргаликда маблағ ажратилган вақтдан бошлаб таъмирлаш ишлари сифатли бажарилишини ташкил этади ва назорат қилади.

Шунингдек, камбағал оила аъзоси бўлган хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан БҲМнинг 2 бараваригача, Тошкент, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида БҲМнинг 3 бараваригача миқдорда қоплаб берилади.

Киритилди: 04:50 28.07.2025. Ўқилди: 961 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!