Европа Иттифоқининг бош дипломати Кая Каллас айтишича, Россияга нисбатан санкцияларни бекор қилишга ҳеч қандай асос йўқ, чунки Венгрия Доналд Трамп Оқ уйга қайтгунига қадар чораларни узайтиришни тўхтатиб турибди.
"Бизга, шубҳасиз, санкциялар зарур. Бу бизнинг таъсир воситамиз ва уни қўлдан чиқариш жуда ғалати бўларди," - деди Каллас журналистларга.
"Вазият ўзгаргани йўқ. [Россия президенти Владимир] Путин ўз мақсадларини ўзгартирмаган ва ҳақиқий ҳолатда ҳеч нарса ўзгармаган. Шунинг учун санкцияларни бекор қилишга асос йўқ," - дея қўшимча қилди у.
2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошланганидан бери Европа Иттифоқи Москвага қарши 15 марта мисли кўрилмаган санкциялар жорий этди.
Санкцияларни узайтириш бўйича навбатдаги қарор 31 январга қадар Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат томонидан бир овоздан қабул қилиниши лозим.