Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Калифорнияда «Кўринмас уй» сотувга қўйилди

Калифорнияда «Кўринмас уй» сотувга қўйилди

«Кўринмас уй» номли мулк Калифорния штатида сотувга қўйилди, деб хабар беради CNBC.

Жошуа-Три миллий боғидаги уй 18 миллион долларга баҳоланмоқда, бу эса Лос-Анжелесдан икки соат жануби-шарқда жойлашган Сан-Бернардино округидаги шаҳарчада сотиладиган энг қиммат мулк ҳисобланади.

photo

Уйга «кўринмас» номини беришди, чунки у саҳронинг теварак-атрофини акс эттиради, гўё уни тошлоқ ландшафтга яширади ва ичкаридагиларга бутунлай кўринмасдан, манзарани томоша қилиш имконини беради.

Объект Жошуа-Три миллий боғидан бир неча қадам нарида жойлашган. Яшаш майдони деярли 5500 квадрат футни ташкил этади, ичида учта ётоқ хонаси, тўртта ҳаммом ва 100 футлик ёпиқ ҳовузи бор.

photo

Уй кино продюсери ва ҳозирги эгаси Крис Хэнли ва архитектор Томас Осински томонидан ишлаб чиқилган.

Уй сотувга қўйилганидан буён тўрт ой давомида ҳеч ким уни сотиб олишга қизиқмаган, бироқ уни сотиш билан шуғулланувчи иккала риелтор ҳам муваффақиятга ва уй ўз харидорини топишига ишонади.

photo

photo

photo

photo

photo

Киритилди: 14:23 27.05.2023. Ўқилди: 3983 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!