Бугун 24 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Кафеллар орасига яширилган психотроп таблетка манзилига етолмади

Кафеллар орасига яширилган психотроп таблетка манзилига етолмади

Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари юк вагонларининг биридан йирик миқдордаги психотроп моддани ушлаб қолди.

Вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Шоҳрўз Ўраловнинг хабар беришича, қўшни давлатдан кириб келган темир йўл поезди таркибидаги юк вагонлари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилаётганида улардан биридаги ҳужжатларда кафел материали борлиги кўрсатилган. Текширув чоғида бу юк вагонига бошқа маҳсулот жойлангани ҳам аниқланди. Вагоннинг олд қисми икки ён томонига яширинча жойлаштирилган полиэтилен қоплар ва қоғоз қути ичидан 5 турдаги 120 минг 510 дона психотроп таблетка топилди.

Шохрўз Ўраловнинг яна қўшимча қилишича, бу психотроп воситалар юртимиз ҳудудида муомаласи чекланган моддалар рўйхатига киритилган. Уларни мамлакат ичкарисига олиб кириш ёки транзит қилиш учун махсус рухсатнома талаб этилади.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари терговга қадар суриштирув ишларини олиб бормоқда.

Киритилди: 17:54 21.04.2025. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!