Ҳукуматнинг 2025 йил 9 апрелдаги 212-сонли қарорига асосан, 2025 йил 1 майдан бошлаб:
☑️ Республика ва маҳаллий ҳокимият органларида кадрлар (инсон ресурслари) билан ишлаш тизими Махсус ваколатли давлат органи томонидан баҳолаб борилади.
☑️ Ҳар бир давлат органидаги кадрлар бўлими раҳбарлари аттестация (баҳолаш) жараёнидан ўтишлари шарт бўлади.
☑️ “Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлимлари тўғрисида”ги намунавий Низом тасдиқланди. Унда бу бўлимларнинг вазифалари, фаолияти тартиби ва раҳбарларга қўйиладиган талаблар белгилаб берилган.
☑️ Кадрлар бўлими раҳбари лавозимига қоида тариқасида қуйидаги талабларга эга бўлган шахслар тайинланади:
▪️Олий маълумотли;
▪️Камида 2 йиллик иш тажрибасига эга;
▪️Кадрлар билан ишлаш, ахборот хавфсизлиги ва шахсий маълумотлар билан ишлаш бўйича билимли мутахассис.