Бугун 4 май, 2026 йил, душанба

O'ZB

Кабо-Вердеда круиз лайнери ҳантавирус сабабли тўхтатиб қолинди оқибатда уч киши ҳалок бўлди

Кабо-Вердеда круиз лайнери ҳантавирус сабабли тўхтатиб қолинди оқибатда уч киши ҳалок бўлди

Кабо-Вердеда

BBC’нинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига таяниб хабар беришича, MV Hondius круиз лайнери кемирувчилар тарқатадиган кам учрайдиган ҳантавирус сабабли Кабо-Вердеда тўхтаб қолди. Ушбу касалликдан аллақачон уч киши ҳалок бўлган.

Кема Аргентинадан Кабо-Вердега (Африканинг ғарбий қирғоқларидан 600 км узоқликдаги ороллар) саёҳат қилаётган эди. Круиз 20 март куни бошланган ва бугун якунига етиши керак эди. Кема камида бир суткадан бери Кабо-Верде пойтахти Прая шаҳри порти яқинида лангар ташлаб турибди, йўловчиларнинг қирғоққа чиқишига рухсат берилмаган. Кемада битта касалланиш ҳолати лабораторияда тасдиқланган, яна беш киши гумон остида. Бортда жами 150 нафар йўловчи бор.

Эпидемиологнинг айтишича, беморларнинг омон қолиш имкониятини ошириш учун уларни шифохонага етказиш ўта муҳим. Биринчи бўлиб 70 ёшли Нидерландия фуқароси касалланиб вафот этди. Кейинроқ унинг 69 ёшли рафиқаси ўзини ёмон ҳис қилди. У Нидерландияга учиб кетмоқчи эди, бироқ Йоханнесбург шифохонасида ҳаётдан кўз юмди. Вафот этган учинчи киши ҳам Нидерландия фуқароси эди. Унинг жасади ҳали ҳам кема бортида қолмоқда.

Киритилди: Бугун 19:41. Ўқилди: 302 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!