Бугун 20 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

ЖССТ Яманда вабо билан касалланиш ҳолатлари кескин ортганидан хавотирда

ЖССТ Яманда вабо билан касалланиш ҳолатлари кескин ортганидан хавотирда

Яманда вабо билан касалланиш ҳолатлари сўнгги уч ҳафта ичида уч бараварга ортди ва аҳолининг оммавий кўчиши фонида юқумли касалликлар тарқалиш хавфи ортишда давом этмоқда.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди.

Ташкилот маълумотларига кўра, уч ҳафта ичида вабога шубҳа қилинган ҳолатлар сони уч баробар кўпайиб, 217 тадан 647 тага етган. Йил бошидан буён Яманда вабога шубҳа қилинган жами 8 034 та ҳолат ва 27 та ўлим ҳолати қайд этилган бўлиб, барча ҳолатларнинг тўртдан бир қисми сўнгги тўрт ҳафтага тўғри келади.

ЖССТ кўчирилган шахслар орасида эпидемик касалликлар, айниқса, вабо ва қизамиқ кенг тарқалаётганидан огоҳлантирди. Ташкилот маълумотларига кўра, кўчирилган оилаларнинг аксарияти жойлашган лагерлар бўлган бешта вилоят — Абьян, Лаҳж, Дали, Таиз ва Адан ҳиссасига барча касалланиш ҳолатларининг 94 фоизи тўғри келмоқда.

Сўнгги бир ой ичида мамлакатда 1 892 та янги вабо ҳолати аниқланган, шу жумладан 11 киши вафот этган. Йил бошидан буён жами 7 871 киши ушбу инфекцияни юқтириб олган, 27 киши эса ҳаётдан кўз юмган.

Бундан ташқари, ЖССТ йил бошидан буён қизамиққа шубҳа қилинган 22 000 дан ортиқ ҳолат ва ушбу касалликдан 128 та ўлим ҳолати қайд этилганини маълум қилди. Касалланишнинг кескин ортиши ҳозирда кўчирилган оилалар етиб келаётган Ҳадрамаутда кузатилган.

Киритилди: 10:15 14.10.2026. Ўқилди: 433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!