Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тахминан 10 ойдан бери Исроил ҳужумлари остида бўлган Ғазо секторидаги оқова сувларда топилган полиомиелит вируси тарқалиши эҳтимолидан «ўта хавотирда» эканлигини билдирди.
ЖССТнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги фавқулодда вазиятлар бўйича мутахассиси Аядил Сапарбеков Ғазода полиомиелит тарқалиши хавфи ҳақида фикр билдирди.
Сапарбеков БМТнинг Женевада бўлиб ўтган матбуот брифингига Ғазодан қўшилди: «Мен Ғазода полиомиелит тарқалишидан жуда хавотирдаман», деди у.
Сапарбековнинг айтишича, Ғазодаги канализациядан олинган намуналарда полиомиелит вирусининг 2-тури аниқланганидан буён касаллик билан боғлиқ бирорта ҳам тасдиқланган ҳолат қайд этилмаган.
ЖССТ ва UNICEF пайшанба куни полиомиелит эпидемияси борлигини аниқлаш учун Ғазога 50 та тўплам жўнатишини билдирган Сапарбеков, тестларнинг Иорданияга юборилишини таъкидлади.
У нафақат полиомиелит тарқалишидан, балки Ғазодаги бошқа юқумли касалликлардан ҳам хавотирда эканини таъкидлади.