Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Инновацион ривожланиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ҳожиакбар Каримов маълум қилди.
Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан 2023 йил I ярим йиллик даврида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг эҳтиёжлари ҳамда муаммоларининг ечимига қаратилган 5 турларда 27 та тематик мавзулар, 2 та халқаро лойиҳалар ва 1 та олима аёллар танловлари эълон қилинди.
Шунингдек, умумий қиймати 150,15 млрд сўмлик 140 та халқаро қўшма лойиҳа Хитой, Ҳиндистон, Туркия, Венгрия, Япония ва Беларусь каби давлатлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Хисобот даври мобайнида умумий қиймати 112,1 млрд. сўмлик 326 та ишланма тижоратлаштирилди, шундан 68,33 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 43,78 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилди.
Сирдарё ҳамда Навоий вилоятларида ёшлар технопарклари бинолари тўлиқ битказилиб фойдаланишга топширилди. Ҳозирги кунда Жиззах, Наманган, Бухоро, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида Ёшлар технопарклари бинолари қурилиш ишлари бошлаб юборилди.