Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жиззахлик эркакнинг кекса отасига нега қўпол муносабатда бўлгани ойдинлашди

Жиззахлик эркакнинг кекса отасига нега қўпол муносабатда бўлгани ойдинлашди

​​​​​19 февраль куни ижтимоий тармоқларда “Яна битта оқпадар” фарзанд 80 ёшли отасини ҳақоратлаб (Жиззах вилояти, Янгиобод тумани) унга қўл кўтарган деб номланган видео тарқалди.

Ҳолат юзасидан 2019 йилнинг 13 февраль куни Жиззах вилояти Янгиобод тумани Сармич МФЙ Пастки Сармич қишлоғида яшовчи 1936 йил туғилган, муқаддам икки маротаба 2002 йил 17 сентябрь куни Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми ва 2015 йил 13 август куни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “в,ж” бандлари билан судланган фуқаро О.Толипов хонадонида содир бўлганлиги, видеода кўринган кекса ёшли отахон - хонадон эгаси фуқаро О.Толиповнинг ўзи бўлиб, у сўнгги марта собиқ турмуш ўртоғи О.Жўраевани 2015 йил 13 август куни қасддан ўлдиргандан сўнг агрессив ҳолатга тушиб қолганлиги, ўзи мустақил ҳаракат қила олмаслиги, шунингдек кўзи кўрмаслиги, соч, соқол ва тирноқларини олиш мақсадида фарзандлари унга қараган вақтида у доимий равишда қаршилик кўрсатиб, қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб келиши, яшаш хонадонида кийимларини ечиб ташлаш ҳолатлари кузатилиб келинаётганлиги, ҳолат содир бўлган кунда ҳам фуқаро О.Толиповнинг ўғли 1972 йил туғилган З.Толипов ва унинг турмуш ўртоғи 1970 йилда туғилган М.Мансурова О.Толиповнинг кийимларини алмаштириш, ювинтириш ҳамда танасининг орқа қисмига тошган яраларга дори қуйиш мақсадида яшаш хонадонининг пеш айвонига олиб чиққанлиги, у эса доимгидек ўғли ва келинига қаршилик кўрсатганлиги, ҳолатни З.Толиповнинг қизи 2000 йилда туғилган Ш.Обиджонова қўл телефонида тасвирга олганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Янгиобод тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

 

Киритилди: 11:31 21.02.2020. Ўқилди: 3436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!