Бугун 12 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жиззахдаги Тузкон кўли яқинида атом электр станцияси қурилиши бошланди

A A A
Жиззахдаги Тузкон кўли яқинида атом электр станцияси қурилиши бошланди

Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарадан атиги 55 км узоқликда, Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинида атом электр стансиясини қуришни бошлади, деб ёзади Orda.kz Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлигига таяниб.

Атом электр стансияси пайдо бўладиган жойдан унча узоқ бўлмаган жойда Туркистон вилояти ва Чимкентдан уч миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2017-йилдан бери муҳокама қилинмоқда. 2019 йилда Тузкан кўли яқинида жой танланди. Йирик атом электр стансиясидан ташқари умумий қуввати 330 МВт бўлган кичик модулли реакторларни қуриш режалаштирилган.

Киритилди: 11:57 20.06.2024. Ўқилди: 1431 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!