Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Жиззахда ўзгалар номига аккаунт очиб, уларнинг танишидан пул ундирган талаба ушланди

Жиззахда ўзгалар номига аккаунт очиб, уларнинг танишидан пул ундирган талаба ушланди

Вилоят ИИБ хабар беришича, Шароф Рашидов туманида яшовчи ушбу шахс 2024 йилнинг декабр ойида ўзи таълим олаётган олийгоҳ талабаси бўлган ғаллаороллик таниши номига Telegram аккаунт очган. Ушбу аккаунт орқали Қашқадарё вилояти, Қамаши туманида яшовчи, ОТМ талабаси бўлган танишидан 600 минг сўм миқдорида қарз сўрайди.

Пулларни бошқа шахс номидаги банк пластик картасига ўтказиб олиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ушбу шахс икки кун ўтган туманнинг Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи шахс номига ҳам аккаунт очиб, маҳалладошини нақд пул олиб бориб беришга кўндиради.

Шартнома учун тўлов қилиш баҳонасида унинг картасидан 1,5 млн сўм бошқа киши номидаги пластик картасига ўтказиб олади.

Киритилди: 11:35 04.03.2025. Ўқилди: 1119 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!