Солиқ ва бошқа мажбурий тўлов қарздорликнинг ошиб кетиши давлат бюджетига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар молиявий фаолиятига салбий таъсир этади. Солиқларни ундириш-энг қадимги вазифалардан ва давлатчилик мавжудлигининг асосий шартларидан бири ҳисобланган.
Бюронинг Янгиобод туман бўлимига «Агро-Микс» МЧЖ ҳисобидан Жиззах вилояти Солиқ бошқармасига ҳисобига 200 млн. сўм солиқ қарзи ундириш ҳамда Зомин туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан 27 млн. сўм электр энергиясидан қарздорликлар ҳамда 6 млн. сўм давлат божи ундириш бўйича ижро варақалари келиб тушган.
Мазкур ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, қарздорга тегишли барча кўчмас мулклари ҳамда автотранспортларига тақиқ ўрнатилган ҳамда ҳисоб рақамларига банд солинган.
Бюронинг Янгиобод туман бўлим бошлиғи томонидан кўрилган кескин чоралар натижасида қарздордан ижро ҳужжатлари бўйича барча қарздорликлар тўлиқ нақд кўринишда ундирилиши таъминланди.