Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жиззахда қидирилаётган "Jetour" Сирдарёдан топилди

Жиззахда қидирилаётган "Jetour" Сирдарёдан топилди

Гаровга қўйилган мулкни қонунга хилоф равишда яшириш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, Жиноят кодексига асосан жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Фуқаролик ишлари бўйича Суднинг банк фойдасига қарздор Ж.М.дан кредит қарздорлигини гаров мулки - "Jetour" автомашинасига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси Мажбурий ижро бюросининг Жиззах вилояти бошқармаси иш юритувига келиб тушган.

Қарздор бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўзига тегишли автомашинасини хатлашдан яшириб келган.

Қарздорга жиноят иши қўзғатиш юзасидан суриштирув жараёнида ҳуқуқий оқибатлар тушунтирилгач, "Jetour" Сирдарё вилоятидан топилиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида ушбу автомашина аукцион савдоларида сотилиб, тушган пулдан қарздорликлар қопланади.

Киритилди: 23:41 24.03.2025. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!