Москванинг ЦСКА клуби вингери Аббосбек Файзуллаев Европа клублари қизиқишлари доирасига тушиб қолди. "Евро-Футбол.Ру" нашрига маълум бўлишича, Ўзбекистон миллий жамоасининг 21 ёшли футболчисига Европанинг топ-5 лигалари клублари қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидлаб ўтамиз, манбадаги маълумотларга кўра, "Галатасарой" Файзуллаевни сотиб олишни режалаштирмаяпти, бу ҳақда аввалроқ турк ОАВлари ёзган эди.
Файзуллаев жорий мавсумда РПЛ ва Россия кубогида 28 та учрашувда қатнашиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатма муаллифига айланди.
Transfermarkt портали мутахассислари футболчининг нархини саккиз миллион еврога баҳоламоқда.