Нашрнинг ёзишича, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими тобора камроқ рус дронларини уриб туширмоқда.
"Дронларнинг аксарияти ҳозиргача Украина ҳаво мудофааси томонидан йўқ қилинаётган бўлса-да, сўнгги ҳафта давомида тобора кўпроқ Shahed дронлари Украина ҳудудига кириб, унга жиддий зарар етказмоқда ва шаҳарларда ёнғинлар чиқармоқда", дея ёзади нашр.
Энди дронлар бир неча дақиқа оралиғида нишонларга кетма-кет учиш ўрнига, ҳужум жойларидан бир неча километр нарида ва бир неча минг метр баландликда тўпланиб, сўнгра барчаси биргаликда тегишли объектга ҳужум қилмоқда.
Натижада портловчи моддалар билан тўлдирилган кўплаб дронлар бир вақтнинг ўзида шаҳарга учиб келади ва улардан фақат баъзилари уриб туширилади. Сўнгги ҳафталарда Одесса ва Днепр каби йирик шаҳарларда қисқа вақт ичида ўн ва ундан ортиқ зарбалар берилди, деб ёзади Bild. Кеча Днепрга бир вақтнинг ўзида 20 дан ортиқ Shahed дронлари ҳужум қилган.
Нашр маълумотларига кўра, Украина армияси ҳозирда Россиянинг янги ҳужум тактикасига қарши чоралар ишлаб чиқмоқда.