Жиззах вилоятида инсон ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлди.
Маълум бўлишича, ЙТҲ 17 декабр куни соат 3:20 ларда Шароф Рашидов тумани Сайхан маҳалласи ҳудудида, “Тошкент-Термиз” автомобил йўлида содир бўлган. Самарқанддан Тошкент шаҳрига дори-дармон маҳсулотларини олиб кетаётган Isuzu бир йўналишда ҳаракатланиб бораётган Howo юк машинаси тиркамасига бориб урилган. Бунга Isuzu ҳайдовчиси бошқарув пайтида ухлаб қолгани сабаб бўлган.
ЙТҲ оқибатида Isuzu ҳайдовчиси, 1996 йилда туғилган Ш.М. оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.