Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168 моддаси 3 қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро А.Ф. ўзининг банк картасидаги 800.000 сўм миқдордаги пуллари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини бўйича ИИОга мурожаат қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Жиззах вилоятида яшовчи М.М. содир этганлиги аниқланди.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган М.М., жабрланувчи А.Ф. билан Телеграм мессенжери орқали танишиб, унга ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланишини ва пулларини биржа орқали оз фурсатларда кўпайтириб беришини ваъда қилиб, алдов йўли билан 800.000 сўм миқдоридаги пул маблағларини ўтказиб олишга эришиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.