Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Жиззахда 15 000 долларга енгилроқ жазо тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

A A A
Жиззахда 15 000 долларга енгилроқ жазо тайинлатиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.А. “T-Sh.” МЧЖ раҳбари Д.Э.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 15 000 АҚШ доллари эвазига енгил жазо тайинлатиб беришини айтиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:10 01.02.2024. Ўқилди: 1253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!