Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Жиззах вилоятида имтиёзли пенсияга чиқишда муаммога дуч келган фуқаролар Омбудсманга мурожаат қилди

Жиззах вилоятида имтиёзли пенсияга чиқишда муаммога дуч келган фуқаролар Омбудсманга мурожаат қилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Жиззах вилоятида имтиёзли пенсияга чиқишда муаммога дуч келган икки фуқаро мурожаат қилди. Ҳар иккала мурожаатчи ҳам ишлаган даврида зарарли меҳнат шароитида фаолият кўрсатган ва шу асосда пенсияга чиқиш ҳуқуқини талаб қилган.

Омбудсман томонидан ҳолатлар назоратга олиниб, унинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили томонидан ўрганилди. Барча ҳужжатлар таҳлил қилинди.

Аниқланишича, биринчи мурожаатчи Арнасой туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасининг юқумли касалликлар бўлимида 2000 йилдан буён навбатчи ҳамшира бўлиб ишлаб келган. Унинг ишлаган давридаги шароитлар имтиёзли пенсия олишга ҳаққи бўлгани сабабли, у Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мурожаат қилган. Аммо мурожаатга рад жавоби берилган. Иш берувчи иш ўрнини аттестациядан ўтказмагани ва зарарли иш шароитига оид ҳужжатларнинг мавжуд эмаслиги, фуқаронинг имтиёзли пенсияга чиқишда муаммога дуч келишига сабаб бўлган.

Иккинчи мурожаатчи, 15 йил давомида “Ўзбектелеком” АК Жиззах филиалида коммутатор лавозимида ишлаган ва шу лавозим туфайли қулоқ эшитиш қобилияти пасайган. Унинг ишлаган давридан зарарли иш ўринлари аттестациялари ҳужжатлари сақланмагани сабабли пенсияга чиқиш бўйича мурожаати рад этилган.

Аниқланган фактлар асосида Омбудсман томонидан судларга фуқаролар манфаатида даъво аризалари киритилди. Натижада судлар томонидан ҳар иккала даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилиб, мурожаатчиларнинг зарарли меҳнат шароитида ишлаганлик фактлари тасдиқланди ва уларнинг имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқларини тикланди.

Киритилди: 15:54 21.05.2025. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!