Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғаллаорол тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Хонимқўрғон” МФЙ ҳоким ёрдамчиси С.Х., тижорат банки Ғаллаорол банк хизматлари маркази масъул шахслари ва бошқалар 5 нафар фуқаронинг электрон имзосини қўлга киритиб, уларнинг номига 219 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағи ажратиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.