Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жиззах вилоятида 228 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Жиззах вилоятида 228 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Д.Т. (муқаддам судланган) “Cobalt” русумли автомашинасида хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 228 млн сўмлик 6 000 қути “Esse change” номли акциз маркасиз тамаки маҳсулотини Жиззах шаҳри ҳудудида сотиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:38 14.08.2025. Ўқилди: 454 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!