Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Эртага Украина ўз тақдирини ҳал қилади, - Урсула фон дер Леен

Эртага Украина ўз тақдирини ҳал қилади, - Урсула фон дер Леен

Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, Украина ҳеч ким юта олмайдиган “пўлат жайра”га айланиши керак.

Шунингдек, дер Ляйен Украинага ўз ҳудудий яхлитлигини сақлаб қолиш имконияти берилиши лозимлигини айтди.

- Путиннинг Донецк вилоятида муваффақияти йўқ, у 12 йилдан бери уни қўлга кирита олмади, - Зеленский

- Ҳудудий масалаларни Украина ва Россия раҳбарлари фақат АҚШ билан уч томонлама учрашув чоғида муҳокама қилишлари мумкин. Россия уч томонлама учрашув бўлиши ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаяпти, — деди Зеленский

- Украина ва Россия тинчлик келишувига эришиш учун ён беришлари керак, — Рубио

- Украина хавфсизлигининг энг яхши кафолати - бу кучли Украина армияси, - Президент Зеленский

- Ҳудудлар масаласи душанба куни Зеленский билан муҳокама қилинади, — Виткофф

- АҚШ ва Россия Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича келишиб олдилар, аммо энди ҳаммаси Украинага боғлиқ, — Виткофф

- Москва Украинанинг беш вилояти бўйича ён берди, — Виткофф.

- Пировардида Украина назорати остида бўлган ҳудудларни алмашиш масаласи душанба куни муҳокама қилинади. Бу Путин билан учрашувда муҳокама қилинмади, — Виткофф

- Битимга эришишнинг ягона йўли - ҳар бир томон нимадир олиши ва ҳар бир томон нимадир беришидир. Шунинг учун Зеленский эртага келади, - Рубио

- Россия рози бўлган имтиёзлар шундаки, у бутун Украинани эгаллаб олмайди, - Виткофф

- Россия ўз Конституциясига Европа давлатларига ҳужум қилмаслигини ёзади. Биз ишончли хавфсизлик кафолатлари ҳақида келишиб олдик, — Виткофф

- АҚШ Донбасснинг бутун ҳудудини Россия назоратига ўтказиш ғоясини қўллаб-қувватламайди, — Рубио

- Бу урушни тугатишнинг ягона йўли - Россиянинг розилигини олиш, - Рубио

Киритилди: 21:05 17.08.2025. Ўқилди: 1157 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!