Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Аёли ёки боласининг контракт пулини тўлайдиганларга хушхабар

Аёли ёки боласининг контракт пулини тўлайдиганларга хушхабар

Олий таълим учун шартнома тўловидан бериладиган солиқ имтиёзида фарзанднинг ёш чегараси олиб ташланди. Энди ОТМ учун контракт тўланганда фарзанднинг ёшидан қатъий назар 12 фоизлик даромад солиғидан имтиёз берилади.

Яъни, Солиқ кодексига мувофиқ фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олишга (ўзининг, фарзандларининг, шунингдек йигирма олти ёшга тўлмаган эрининг (хотинининг) йўналтириладиган тўловларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

Шунингдек, ўзининг, фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) ўқиши учун тўланганда солиқ чегирмаси жисмоний шахс – таълим олувчига, унинг ота-оналарига, шунингдек, агар ўқиш учун тўлов таълим олувчи йигирма олти ёшга тўлгунига қадар амалга оширилган бўлса хотинига (эрига) берилади.

Киритилди: 07:57 16.08.2025. Ўқилди: 1641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!