Агентлик манбаларига кўра, Россия президенти қуйидаги шартлар бажарилмагунча Украинада ўт очишни тўхтатишни истисно қилмоқда:
◾️ Тўлақонли тинчлик келишуви имзоланмагунча ўт очиш тўхтатилмайди;
◾️ Украина Қуролли кучлари Донецк ва Луганск вилоятларининг маъмурий чегараларидан чиқиб кетиши шарт;
◾️ Россия Херсон ва Запороже вилоятларидаги фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўяди;
◾️ Россия Суми ва Харков вилоятларида эгаллаган айрим ҳудудларни Украинага қайтариб беради;
◾️ Қрим устидан Россия суверенитети расман тан олиниши шарт;
◾️ Россияга қарши айрим санциялар бекор қилиниши керак;
◾️ Украина NATO'га аъзо бўлмаслиги керак;
◾️ Украинанинг айрим ҳудудларида ёки бутун мамлакатда рус тилига расмий мақом берилиши лозим;
◾️ Киев Украинада Рус православ черкови эркин фаолият юритишини таъминлаши зарур.