Бугун 18 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Германия тарихий масъулиятни тан олди, аммо товон тўламайди

Германия тарихий масъулиятни тан олди, аммо товон тўламайди

Германия ҳукумати тарихий адолатсизликларни тан олса-да, собиқ мустамлакаларга компенсация тўлаш нияти йўқ. Бу ҳақда Германия кабинети "Ҳарийлар/Яшиллар" партияси сўровига жавобан маълум қилди.

🇩🇪 Ҳукумат таъкидлашича, компенсация халқаро ҳуқуқда фақат халқаро мажбурият бузилганда амалга оширилади. Мустамлакачилик даврида Берлиннинг бундай мажбуриятлари бўлмаган.

Шу билан бирга, Германия айрим давлатлар билан маданий бойликлар ва колониал даврда олиб кетилган инсон қолдиқларини қайтариш масаласида мулоқот олиб бораётганини қайд этди.

“Яшиллар” ҳукуматнинг бу позициясини танқид қилиб, фақат ҳуқуқий ечим эмас, балки инсонпарварлик ёндашув талаб этилишини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 19-аср охиридан бошлаб Германия Осиё, Океания ва Африкада мустамлакаларга эга бўлган. Бу ҳудудларда маҳаллий аҳолига нисбатан зўравонлик, ассимиляция ва ҳатто геноцид содир этилган. 1-жаҳон урушидаги мағлубиятдан сўнг Германия ўз колонияларини йўқотган.

Киритилди: 13:12 17.08.2025. Ўқилди: 1105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!